Фан-техника | 08:24 / 10.06.2016
5955
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: SpaceX амалдорларни сотиб олиш билан АҚШни Россия ракета двигателларини сотиб олишдан воз кечишга мажбур қилди

SpaceX космик компанияси Россиянинг РД-180 ракета двигателларини сотиб олишдан воз кечишни фаол қўллаб-қувватлаган республикачи сенатор Жон Маккейн ва АҚШ конгресси вакиллар палатаси аъзолари номига молиявий хайр-эҳсон киритган. Бу ҳақда NBC телеканалига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

АҚШ федерал даражасидаги сайловолди кампанияларини молиялаштириш манбаларини излаш билан шуғулланувчи OpenSecrets.com портали SpaceX Маккейннинг сиёсий кампаниясига 10 минг доллар ва Аризона университетидаги унинг номидаги институтга 25 минг доллар эҳсон қилганини аниқлади.

Шунингдек портал SpaceX компания раҳбари Илон Маскнинг дўсти бўлган Республикачилар партиясидан конгрессмен Кевин Маккарти сиёсий фаолиятини ҳам молиялаштиргани ҳақидаги маълумотларни чоп этди.