Ричард Гир Римдаги бошпанасиз қолганлар билан учрашди
Ҳолливуд актёри Ричард Гир Римда бошпанасиз қолган кишилар билан учрашди, деб хабар беради ANSA.
Актёр Италияга ўзининг янги "Ўйсизлик танаффуси" фильмини тақдим қилиш учун келди. Ушбу фильмда Гир нью-йорклик уйсиз ролини ўйнаган. Картина Италия кинопрокатига 15 июнда чиқади, 11 июнда эса у Тарминдаги кинофестивалда намойиш этилади. Ричард Гир - 2016 йилда намойишларнинг фахрий президенти.
Уйсизлар учун бошпанада актёрни тахминан 100 киши кутиб олди.
"Бу ажойиб - ака-укалар ва опа-сингилларни кўриш. Бундай амаллар менинг қалбимни илиқликка тўлдиради. Одам тафтини одам олади. На пул ва на сиёсат, фақат одамлар мулоқот олиб боришлари мумкин. Бу ерда бўлиш - мен учун шараф", - деди Гир.
Бундан ташқари актёр Рим папаси Францискнинг меҳнатини юқори баҳолади.
АҚШ президентлигига сайловлар мавзусига изоҳ берар экан, Гир "ҳозирги давлат раҳбари Барак Обама ўз лавозимида қолиши учун конституцияни алмаштирган бўлардим" деди.