Ўзбекистон | 14:10 / 10.06.2016
27844
5 дақиқада ўқилади

The Telegraph нашри Ўзбекистонга ташриф буюриш учун 11 сабаб келтирди

Буюк Британиянинг The Telegraph нашри Ўзбекистонни зиёрат қилишнинг 11та сабабини келтирди.

Ўзбекистон бу - Бу ерда Буюк ипак йўлининг энг яхши қисмлари жойлашган

Агар сиз қадимий Буюк ипак йўлига қизиқиб қолган бўлсангиз, аммо Хитойдан Туркиягача бўлган масофани кезиб чиқишга вақтингиз етмаса, бу йўналишдаги учта асосий шаҳарни Ўзбекистондан топишингиз мумкин. Бу Хива, Бухоро, Самарқанд шаҳарлари бўлиб, бу ердаги гўзал миноралар, ҳашаматли гумбазлар ва ўзига жалб этувчи мозаикалар машаққат билан қайта тикланган. Бу шаҳарларни бир ҳафта ичида зиёрат қилиб чиқиш мумкин. 

Халқлар дўстлиги

Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент шаҳри 1966 йилги зилзиладан кейин буткул вайрон бўлган. 300 минг киши бошпанасиз қолган, шаҳарнинг қайта тикланишида Собиқ Иттифоқ давлатлари иштирок этишган. Шу тариқа шаҳар шарқ ва рус меъморчилигини ўзида уйғунлаштирган. Шаҳар марказида жойлашган "Ўзбекистон" меҳмонхонаси ўша давр меъморчилигининг яққол мисолидир. 

Мозийга саёҳат

"Хива - ЮНЕСКО томонидан қўриқланадиган ва ўзбек оилалари ҳамда корхоналаридан иборат музей-шаҳар. Унга VI асрда асос солинган бўлиб, Буюк ипак йўли гуллаб-яшнаган даврларда бу шаҳар ҳам тараққий этган. Кўп сонли масжидлар, мақбаралар ва мадрасалар, эгри-бугри кўчалар маҳорат билан қайта тикланган. Кўчалар сувенир совғаларга тўла, бу ердан қўлда ясалган чойнакдан бошлаб анъанавий бош кийимларгача топишингиз мумкин. Соат кечки бешдан сўнг маҳаллий халқ уй-уйига тарқалади, шунда шаҳарни ёлғизликда тадқиқ қилиш мумкин. Қуёш ботаётган пайтда ўзингизни XII асрдагидек ҳис этасиз", дея эътироф этилган мақолада. 

Ўзингизга жой топа олишингиз мумкин

Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларида ўзбек тўйларига ташриф буюриш барча сайёҳлик турларида учрайди. Шунга қарамай, ҳар бир йирик шаҳарда сайёҳлар у қадар кўп эмас. Хориждан келган сайёҳлардан кўра ички сайёҳлар кўп бўлган жойларни зиёрат қилинг, тўйлардаги одамлар эса кишиларга завқ улашади. Оқ кўйлакдаги келиннинг X асрда қурилган минора тагида туриши ҳеч қачон хотирангиздан кетмайди. 

Амир Темурнинг ватани

Ўзбек халқи Амир Темурни ўзининг миллий қаҳрамони сифатида тан олган. Унинг қўшини бутун Марказий Осиё бўйлаб шаҳарларни забт этган, у Чингизхоннинг авлодидан бўлган қизга уйланган. Бинолардаги портретларда, пулларда ва бошқа маҳсулотларда Темурнинг тасвирини кўриш мумкин.

Ривожланган маҳаллий транспорт

Ўзбекистоннинг барча асосий йўналишлари бўйича арзон ички авиарейслар, автотрассалар ва тезкор поездлар ҳаракатланади. Ҳамма шаҳарларда такси ва автобуслар бор, Тошкентда метро мавжуд. 

Аёл саёҳатчилар учун хавфсиз жой

Марказий Осиёдаги мамлакатларига нисбатан Ўзбекистонда сайёҳларга қарши жиноят даражаси анча паст. Ўзбекларнинг тахминан 90 фоизи мусулмонлардан иборат, аммо бу ердаги аёллар паранжига ўранмаган, айтиш мумкинки, иккала жинс вакилларининг тенг ҳуқуқлилиги бу минтақада кучлироқ намоён бўлган. 
Ўзбек аёллари Европа аёлларига нисбатан консервативроқ кийинишади, шу боис бу ерга саёҳатга отланар экансиз, енгли кийимлар танланг, уларнинг узунлиги тиззагача бўлсин. Маҳаллий аёллар ёрқин ранглардаги либосларни хуш кўришади. Бундай кийимларни шу ердаги бозорлардан бир неча долларга харид қилишингиз мумкин. 

Экзотик кўриниш имконияти

Кўпчилик Ўзбекистонни харитадан тез топа олмайди, шунинг учун аввал уни осонлик билан топишни ўрганинг. Шундан сўнггина танишларингизга дам олиш учун танлаган жойингиз ҳақида сўзлаб беришингиз мумкин, Ўзбекистон дунё океанларига чиқиш учун икки мамлакат ҳудудини кесиб ўтиш керак бўлган дунёдаги иккита мамлакатдан бири ҳисобланади.

Шоппинг учун ажойиб жой

Темур ва унинг авлодлари Хива, Бухоро ва Самарқандга чирой бахш этиш учун ҳамма жойлардан мусаввирлар, меъморлар ва кулолларни таклиф қилишган. Бу шаҳарлардаги масжидлар энг яхши фреск ва мозаикалар билан безатилган. Шуниси қувонарлики, Ўзбекистонда ҳунармандчилик давом эттириб келинмоқда, сайёҳлар қўлда бажарилган кулолчилик буюми, каштачилик намуналари, ипак матолар ва миниатюраларни мадрасалардан бемалол харид қилишингиз мумкин, бу ерда сувенирлар расталари ҳам хизмат кўрсатади.

Ҳайратланарли даражада космополит шаҳарлар

Тошкент ва Бухородаги ҳаёт тарзи Европадагидек - кўл бўйидаги боғлар, хиёбонлар ва шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидаги кафелар. Музқаймоқ, салқин ичимликлар ва кўк чой Ўзбекистонга уюштирган сайёҳлик сафарини янада қизиқарли қилади. 

Ажойиб ошхона

Ўзбек миллий ошхонаси менюсида жуда кўп ажойиб таомларни учратиш мумкин: лағмон, қўй гўштидан тайёрланган шўрва, саримсоқ ва зира билан тайёрланган жиз. Ҳар бир шаҳар ўзининг палови энг яхшиси эканлигини таъкидлайди, аммо аслида палов ҳамма жойда мазали.