Спорт | 23:10 / 10.06.2016
5234
1 дақиқада ўқилади

Уэйн Руни: "Еврога тайёргарлик мукаммал бўлди, биз Россия билан ўйинни интиқлик билан кутмоқдамиз"

Англия терма жамоаси сардори Уэйн Руни Евро-2016 гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Россияга қарши учрашув олдидан фикрлари билан бўлишди. 

"Жамоа яхши тайёрланди, ўйинчилар кўтаринки кайфиятда, биз Россия билан учрашувни интиқлик билан кутмоқдамиз. Тайёргарлик мукаммал бўлди. Бизда жароҳатланганлар йўқ, бу жуда муҳимдир. Фаол, жадал равишда ўйнаш керак.

Бу бизнинг биринчи учрашувимиз, жуда эътиборли бўлиш лозим. Икки йил аввал биз муваффақиятсиз иштирок этгандик, энди бўлса, биз биринчи учрашув жуда муҳимлигини биламиз. Биз майдонга чиқиб, 100 фоиз куч билан ўйнаймиз.

Терма жамоалар ўйинини клубларники билан таққослаб бўлмайди. Бу биз учун жамоанинг ёши сабабли катта чақириқдир, бироқ фикримча, йигитлар Европа чемпионатида зарур тажрибага эга бўладилар ", деб айтди Руни.