Жаҳон | 11:13 / 10.06.2016
4173
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея прокуратураси Lotte Group компаниясида тинтувлар ўтказди

Корея Республикаси прокуратураси Lotte Group'нинг бош қароргоҳи, унинг еттита шoхобчаси ва раҳбар ходимларининг уйларида тинтув ўтказган. Назорат органи хабар қилишича, бу амалиётлар ўғирлик ва бошқа ноқонуний ҳаракатларни амалга оширишга оид гумонлар билан боғлиқ. 

"Тинтув ўтказилган шoхобчалар орасида - Hotel Lotte Co, Lotte Homeshopping телеканали ва чакана савдо билан шуғулланувчи Lotte Shopping Co'лар ҳам бор", - дейилади хабарда. 

Прокуратура вакиллари компьютер хотиралари, бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатларни мусодара қилишган. Гуруҳнинг бир қатор юқори лавозимли ходимларига, тергов иши поёнига етгунча яшаш жойларини тарк этмаслик белгилаб қўйилди. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Lotte'ни, шoхобчалари орасидаги пул ўтказмаларида фирибгарликларга йўл қўйиш орқали ҳукумат мулозимларини сотиб олиш ва турли хил кампанияларни ўтказиш мақсадида яширин жамғарма ташкил этганликда гумон қилмоқда.