Жамият | 11:50 / 11.06.2016
10024
2 дақиқада ўқилади

Андижон Машинасозлик институтида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этди

Андижон машинасозлик институти Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университети билан  ҳамкорликда “Нурли келажак” шиори остида “Очиқ эшиклар куни”ни ташкил  этди. 
Тадбирда Андижон вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, Андижон машинасозлик институти профессор-ўқитувчилари, Турин Политехника университети вакиллари, вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей битирувчилари иштирок этдилар.

Йиғилиш вилоятдаги академик лицей ва касб-хунар коллежлари битирувчиларини Олий таълим муассасаларига жалб этиш, Андижон машинасозлик институти ва Тошкент Турин Политехника университетини 2016-2017 ўқув йиллари учун белгиланган қабул квоталаридаги сўнги ўзгаришлар билан таништириш мақсадида ўтказилди. 
Семинар - йиғилишни Андижон машинасоздик институти ректори А. Тешабаев очиб берди ва институтда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик доирасида олиб борилаётган фаолият тўғрисида гапириб ўтди. 

Тадбир давомида Тошкент Турин политехника университети профессор ассистенти Жалолдин Юсупов сўз олиб,   нуфузли олийгоҳга ўқишга кириш истагида бўлган Фарғона водийси АЛ ва КҲКларининг иқтидорли  ўқувчилари учун Тошкент Турин Политехника унверситетини 2016-2017 ўкув йиллари қабули ва кириш имтихонлари онлайн тизимида Андижон машинасозлик институтида топширишларига имконият яратилганлиги ҳакида маълумот берди. Тадбирда иштирок этаётган битирувчи ўқувчилар  ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил  жавоб олдилар 

Хайрулло ВАСИЕВ, 
Андижон Машинасозлик институти, ахборот хизмати ходими.