Жаҳон | 14:14 / 11.06.2016
4599
1 дақиқада ўқилади
Дамашқ яқинида 2та портлаш юз бериб, 9 киши ҳалок бўлди
Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрининг шиалар истиқомат қилувчи мавзеси Саида Зайнабда 2та портлаш юз берди.
Sputnik ахборот агентлигининг шаҳар хавфсизлик хизматидаги манбасига асосланиб хабар беришича, ушбу терактлар қурбонлари сони 9 нафарни ташкил қилмоқда.
Ҳозирча бу терактлар учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмади.
Дастлабки маълумотларда портлаш автотураргоҳдаги автомобиллардан бирига ўрнатилган қурилма ҳаракатга келтирилиши орқали содир этилгани айтилганди. Яна бир портлаш Дамашқ жанубида террорчи аёл ўзини портлатиб юбориши орқали амалга оширилган.