Жаҳон | 19:01 / 11.06.2016
8858
1 дақиқада ўқилади
Дамашқдаги теракт: Қурбонлар сони 20 нафар, теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
Human Rights Watch маълумотига кўра, 11 июнь куни Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида содир этилган терактлар натижасида қурбон бўлганлар сони 20 нафарни ташкил қилмоқда. Аниқлик киритилишича, қурбонларнинг 13 нафари тинч аҳоли вакиллари, қолганлари ҳарбийлар.
Шунингдек, 50дан ортиқ киши жароҳатланган.
Давлат телеканаллари 3 марта портлаш содир бўлган Сейида Зейнаб мавзесидаги автомобилларнинг ойналари тўкилиб кетгани ва ҳудуддаги биноларнинг аксари жиддий зарарлангани ҳақидаги лавҳаларни намойиш этган. Сурия ОАВи теракт қурбонлари сони 8 нафар эканини айтган.
Портлашлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.