Спорт | 19:57 / 11.06.2016
5929
2 дақиқада ўқилади

Евро-2016: Швейцария Албанияни кичик ҳисобда енгди

Европа чемпионати доирасида A гуруҳининг иккинчи учрашуви Швейцария ва Албания ўртасида кечди.

Лансдаги бу ўйин швейцарияликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин тақдирини 5-дақиқада урилган гол ҳал қилди. Бурчакдан етказилган узатмага чиқиш чоғида албанлар дарвозабони Бериша хатога йўл қўйди. Швейцариялик Фабиан Шер бош билан бўш қолган дарвозани ишғол қилди. 

 37-дақиқадан бошлаб албанияликлар бир киши бўлиб ўйнашга мажбур бўлдилар. Лорик Цана ўз жарима майдончаси олдида йиқилган ҳолатда тўпни бош билан қайтаришга ҳаракат қилди, аммо ета олмади. Натижада қўл билан уни қайтаришга мажбур бўлди,акс ҳолда швейцариялик футболчи бирга бир вазиятга чиқиб кетарди. Бу Албания сардорининг иккинчи сариқ карточкаси бўлди. 

Иккинчи бўлимда томонлар эҳтиёткорона футбол намойиш этишди ва ўйинда ҳисоб ўзгармади.

Албания – Швейцария 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 5 Шер.
Албания – Бериша, Маврай, Цана, Аголи, Леняни, Джака (Каче, 62), Кукели, Роши (Цикалеши, 74), Абраши, Хюсай, Садику (Гаши, 82).
Швейцария – Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер, Джуру, Шакири (Фернандес, 88), Джака, Бехрами, Джемаили (Фрай, 76), Мехмеди (Эмболо, 62), Сеферович.
Огоҳлантиришлар: Шер (13), Цана (23), Каче (63), Бехрами (67), Кукели (89), Маврай (90).
Четлатиш: Цана (37).