Ўзбекистон | 09:47 / 11.06.2016
7113
1 дақиқада ўқилади
Хоразм вилоятида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди
Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида 2016 йил 9 июнь куни меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Мазкур меҳнат ярмаркасида 74 та корхона ва ташкилот ўзларида мавжуд 570 та бўш иш ўрини билан қатнашди.
Меҳнат ярмаркаси жараёнида 215 нафар фуқарога меҳнат соҳасида ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, улар мавжуд бўш иш ўринлари ва меҳнат шароитлари таништирилди.
Ўтказилган тадбир жараёнида 63 нафар фуқарога доимий иш билан банд бўлишлари учун йўлланмалар берилди ва айни тадбир йўлланма олган иш изловчи фуқаролар билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномалари тузилди.
Ишга жойлашган фуқаролар таркиби таҳлили шуни кўрсатадики, улардан 16 нафари ёшлар, 45 нафари касб-ҳунар коллежи битирувчилари, 21 нафари аёллар ва 2 нафари чел элдан қайтиб келган фуқаролардир.