Жаҳон | 10:49 / 11.06.2016
4830
1 дақиқада ўқилади

Ливия ҳарбийлари Сирт портини ИШИДдан озод қилгани ҳақида баёнот беришди

Ливия миллий бирлик ҳукуматига яқин ҳарбий кучлар Суриянинг Сирт шаҳри порти устидан назоратни қўлга олди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Жанговар амалиёт вақтида 11 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, 35 киши жароҳатланган. Умуман, Сиртни қайтариш учун ўтказилган амалиётларда 100га яқин киши қурбон бўлган, 500 нафар одам яраланган. 

Аввалроқ Ливия ҳарбий кучлари ИШИДнинг Сирт яқинидаги  авиабазасини қайтариб олгани ва у ерда террорчилик гуруҳининг етакчиларидан бирини йўқ қилгани хабар қилинган эди.