Жамият | 14:57 / 11.06.2016
21960
4 дақиқада ўқилади

Манзура: “Бахт хайрли бўлса келсин, хайрли бўлмаса келмасин...”

Манзура нега Райҳон ва Муниса билан гаплашмаслиги, “Ассалому алайкум” дейишининг ҳамкасблари ўртасида танқид қилиниши, яқин одамлари билан саломлашмай ўтиб кетишига изоҳ берди. 

Хонанда Манзура Йўлдошева “Qalampir.uz” сайтига берган интервьюсида мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Суҳбат давомида актрисага Шаҳзода Муҳаммедова ҳам бошловчи сифатида ўз саволларини берди.
Актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг: Кўпинча сизнинг саломлашишингиз ҳамкасблар орасида танқид қилинади, кулишади, нега шунақа саломлашасиз, мазмунида берган саволига Манзура – Бунинг учун уни танқид қилиш керак эмаслиги, ўзбек тилини билиши, гапира олиши, гапларини ўзбек тилида етказиб бера олиши, бу эса унинг ҳамкасблари томонидан танқидга муносиб эмаслигини айтди. 

Шунингдек, суҳбат давомида хонанда шарттакилик одати борлиги, ҳамма гапни одамнинг юзига гапиришини, баъзида ўзи ҳам бундан қийналишини айтиб, шу одати билан билиб-билмай кимнидир хафа қилган бўлса, бунинг учун ўша одамдан узр сўради.

Кези келганда сўрашмай қўйиш одатини эса хаёл суриб юриши, автоматик тарзда салом бериб, сўнг ўша салом берган одамини бутунлай унутиши, бир оз вақт ўтгач ҳалиги одамга салом бериши керак бўлганини, бу каби ҳодисалар устози Мавлуда Асалхўжаева билан ҳам юз берганини сўзлади. Ўзига салом бермай ўтиб кетадиган танишларидан эса хафа бўлгани, одамларни ўзига яраша муаммолари бўлишини, буни тўғри тушунишини таъкидлади.
Мукофотларга қизиқмаслиги борасидаги саволга эса хонанда: - Қачон бериладиган бўлса ўшанда оламан, деди.

Муниса Ризаева билан гаплашмаслиги ҳақидаги саволга хонанда: - Ғийбат қилишни хоҳламаслигини, қанақа урушган бўлсак шунақа ярашиб олишини, у катта бўла туриб, Манзурага салом бергани, лекин алик эшитмагани, икки уч марта алик эшитмаганидан сўнг у ҳам саломини бермай қўйгани ҳақида сўзлаб, аслида иккисининг орасида нима бўлиб ўтгани ҳақида айтишни истамади. Лекин унинг мухлисаси бўлмаса ҳам, айрим қўшиқларини яхши кўриб тинглашини билдирди. 
Райҳон билан гаплашмаслиги ҳақидаги саволга эса Манзура: “Мухлислари Райҳон ва Мунисани қанақа яхши кўрган бўлса шунақа яхши кўраверсин. Ўзимни фаришта, уларни ёмон кўрсатиб, шохим чиқмайди. "Бизнинг муносабатимиз бу- бизнинг муносабатимиз", деди

Кийган калта “шортик” лари, буни суратга олиб инстаграмда жойлаштиргани, бу ҳозирги ёшларга қанақа таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида берилган саволга Манзура пляжга борганида ушбу теннис костюмини кийганини, лекин бу хатосини тўғрилашга ҳаракат қилиши, бунақа суратлар қўймасликка ҳаракат қилиши, аслида инстаграм саҳифасининг унга қизиғи ҳам қолмагани, шу боис охирги пайтлар жуда кам суратлар жойлаштираётганлигини маълум қилди. 

Юрак хуружи туфайли концерти қолдирилганлиги, аслида концерт шу сабаб қолдирилмаганлиги ҳақидаги саволга эса Манзура жавоб беришни истамади. Шунчаки бу саволни - Мен бу саволга жавоб бермайман, кейинги савол... Нима бўлган бўлса уч кун хафа бўламиз, дея изоҳлади. 

Режиссёр Рустам Саъдиев билан боғлашлари борасидаги саволга эса хонанда - Биз бирга ишлаганмиз, ҳеч қанақа гап бўлмаган. Ҳаммаси яхши бўлган, фақат ишлаб келганмиз. Ҳозир ҳам муносабатимиз яхши, дея жавоб берди.

Шаҳзода Муҳаммедованинг илгаригидек “стиляга” бўлиб чиқмаётгани ҳақидаги саволга Манзура – Ҳозир бу модадан қолганлиги, актрисанинг ўзи мода ҳақидаги фикрларини ўгартириши кералигини айтди. 
Турмушга чиқмаётгани ҳақидаги саволни илгари бу ҳақда ўйлаб сиқилгани, ҳозир эса бу уни ташвишга солмаётгани, бахтли инсонлар кўплиги баробарида, бахтсиз бўлиб йиғлаб юрган қизлар ҳам кўплигини таъкидлади. Бахт хайрли бўлса келсин, хайрли бўлмаса келмасин, деди Манзура.