Жаҳон | 10:19 / 11.06.2016
6277
1 дақиқада ўқилади

Обама Беларусь ҳукуматига қарши санкциялар муддатини узайтирди

АҚШ президенти Барак Обама Беларусь ҳукуматининг айрим аъзоларига нисбатан санкциялар муддатини узайтирди. Бу ҳақда Оқ уй расмий сайтида баён қилинган.
Маълум бўлишича, муддат бир йилга узайтирилган.

Ҳужжатда келтирилишича, Беларусь ҳукуматининг айрим аъзолари АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солади.