Жамият | 14:29 / 11.06.2016
6402
1 дақиқада ўқилади

Лимадан Буэнос-Айресга парвоз қилаётган самолёт йўловчилари жиддий жароҳат олишди

Лимадан Буэнос-Айресга парвоз қилаётган Aviance Airline самолёти 6 июнь куни жуда қўпол қўнишни амалга оширди. Парвоз тарихида йўловчиларнинг бундай жиддий жароҳат олиши жуда кам қайд этилган. Бу ҳақида Fox News хабар берди.

Тахминан 23 нафар йўловчи турли тан жароҳатлари олиб, экипажнинг икки аъзоси бўйин соҳаси қаттиқ шикастланган, уларнинг кийимларига қон сачраган. 

Муваффақиятсиз қўнишни амалга оширган парвоз тасвирлари ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб кетди. 

Тасвирларда йўловчилардан бирининг боши жиддий лат егани йирик планда кўрсатилган, яна икки йўловчи аёлнинг ўтирган ўрнига маҳкамланиб, бўйни гипслангани акс этган.

Кейинроқ авиакомпания AV965 самолётида амалга оширилган парвоздан сўнг 10 кишининг жароҳатланиб, шифохонага етказилгани ҳақида маълумот берди. 

Самолёт тахминан олти соат давомида парвоз қилган.