Спорт | 19:00 / 11.06.2016
10453
1 дақиқада ўқилади

Сўровнома: Европа чемпионати ўйинларини қандай йўл билан томоша қилаяпсиз?

Шу вақтгача ҳар 4 йилда ўтказиладиган Европа чемпионати учрашувларини намойиш этиб келган СпортТВ канали 2016 йилги чемпионатдан трансляциялар уюштирмади. Бунинг ўрнига UzReportTV канали турнир ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олди.

UzReportTV телеканали 2015 йил 1 декабрдан ўз кўрсатув ва дастурларини «Ямал 401» сунъий йўлдоши орқали узатишни бошлаган. Лекин ҳозиргача бу каналдан Ўзбекистоннинг барча нуқталарида ҳам фойдаланиш имконияти тўлиқ йўлга қўйилмаган, каналдан фойдаланиш учун махсус мослама керак бўлади.

Ижтимоий тармоқларда бу каналнинг трансляция ҳуқуқини сотиб олиши ўзбекистонликларнинг турнир ўйинларини одатдаги каби СпортТВ орқали кузатиш имконидан мосуво қилгани ҳақида мунозаралар бўлиб ўтди.

Шу туфайли сайт мухлисларининг фикрини билишга қизиқдик.

(Сўровнома юкланишини бироз кутинг.)