Спорт | 19:49 / 11.06.2016
27412
5 дақиқада ўқилади

Тарихдаги 10та йирик футбол можароси

Дунёдаги энг оммабоп спорт тури ҳисобланган футболда ҳам турли хил можаро, фожиа ва ҳалокатлар бўлиб туради. Бунда инсон омили шунчалик кўп ўрин тутадики, ноқулай вазиятлар билан боғлиқ ҳолатлар, омадли голлар сонига тенг келади, дейиш мумкин. Биз эътиборингизга, уларнинг орасидан 10таликни ҳавола этишга қарор қилдик. 

1. Зинедин Зиданнинг бош билан берган зарбаси

Барча даврларнинг энг яхши ўйинчиларидан бири Зидан 2006 йилги ЖЧ финалида италиялик футболчи Марко Матераццининг кўкрагига боши билан зарба бериб, ҳакам унга қизил карточка кўрсатишидан кейин мардонавор ҳолда майдонни тарк этиб барчани лол қолдирди.
Кейинчалик унинг бу ҳаракатига Марко томонидан ҳақаротомуз сўзлар ишлатилани сабаб бўлгани айтилган. 

2. FIFA раҳбарияти тизимидаги коррупция можароси

ФИФА — Жаҳон футболининг раҳбар органидир. Айни шу ташкилот ҳам коррупцияга аралашмасликнинг уддасидан чиқа олмади. Можаро 2015 йил 7 июлида авж олди. Ўшанда Швейцариядаги муҳташам Baur Au Lac меҳмонхонасида бехосдан ўтказилган текширувлар натижасида ФИФАнинг 7 нафар юқори лавозимли мулозими ҳибсга олинган эди. Улар порахўрлик, фирибгарлик ва пулларни ноқонуний ўзлаштиришда гумон қилинди. 

3. Эрик Кантона "қаҳрига учраган мухлис"

Эрик Кантона "Манчестер Юнайтед"  аъзоси бўлган вақтларида мухлис билан боғлиқ можарога аралашиб қолган эди. Балки, ўйинлардан четлатилган футболчи аламини мухлисдан олишга қарор қилгандир. Кантона ўзининг шарқ якка курашларига хос зарбаси туфайли катта миқдорда жаримага тортилди ва мавсум охиригача дисквалификация қилинди. 

4. Эйзель фожиаси

Бу воқеа, айтиш мумкинки, футбол тарихидаги энг даҳшатлиси. Ҳодиса 1985 йил 29 май куни Бельгия пойтахти Брюсселда «Ювентус» ва «Ливерпуль» жамоалари ўртасидаги ўйин вақтида юз берган. Трибуналардан бирининг девори қулаши оқибатида 39 киши ҳаётдан кўз юмган, юзлаб одамлар жароҳатланган эди. 

5. Германиянинг Бразилия устидан ғалабаси

Бразилиялик мухлислар терма жамоанинг муваффақиятларини қадрлашади. Терма жамоа ҳам уларга оламшумул ғалабалар туҳфа этишни севади, албатта. 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида мезбонлар ғалаба қозониши керак эди, аммо ярим финалда Германия Бразилияни 7:1 ҳисобида мағлуб этди. Бундай шармандали мағлубиятнинг ўзиёқ футбол учун катта можаро эди. 

6. Андрес Эскобар фожиаси

Андрес Эскобар Колумбия термасининг ҳимоячиси бўлиб, анча иқтидорли футболчи эканини намойиш этишга улгурган эди. У 1994 йили АҚШдаги жаҳон чемпионатида Колумбия жамоасига сардор бўлганди. Ўйин вақтида, унинг ўз дарвозасига тўп киритиб қўйиши, жамоанинг гуруҳ босқичидан чиқа олмаслигига ва аллоқибат Эскобарнинг мухлислардан бири томонидан отиб кетилишига сабаб бўлди. 

7. Уэйн Руни билан боғлиқ "муҳаббат" можароси

Уэйн Руни бир вақтлар жуда оғир кунларни бошидан кечирганди. Рафиқаси Колин Руни ҳомиладор бўлган бир вақтда, у бошқа аёл билан ишқий муносабатлар ўрнатган. Бу ОАВнинг унга нисбатан ҳужумини авж олдириб юборди. 

8. Диего Марадонанинг қарамлиги

Диего Марадона дунёнинг энг буюк футболчиларидан бири сифатида тан олингани ҳеч кимга сир эмас. Аммо, унинг тақиқланган моддаларга муккасидан кетиши футбол тарихидаги энг шов-шувли воқеалардан бири бўлган эди.  Марадона ёшлигидан гиёҳвандлик иллати билан курашиб келганини айтар экан, кўп ҳолларда майдонга ширакайф бўлиб чиққанини тан олганди. 

9. Жанубий Кореядаги келишилган ўйинлар

Яқингинада келишилган ўйинлар билан боғлиқ можаро юзасидан ҳозиргача суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Судлар миллий коллегияси томонидан ўйинларнинг келишилган жадвали аниқланган эди. Жанубий Кореянинг дарвозабонлари, ҳужумчилари ва ҳакамлардан иборат 10 киши ҳибсга олинганди. 

10. Луис Фабиано онасининг ўғирланиши

Луис Фабиано — бразилиялик легионер футболчи. У дунёнинг энг кўп маош оладиган ўйинчиларидан бири эди. 2005 йили футболчининг онаси, товон пули олиш мақсадида ўғирлаб кетилди. Она қирқ кун мобайнида гаровда қолган ҳамда товон пули тўлангач, соғ-саломат қутқарилган эди.

Манба: Tribuna.uz