Тьерри Анри: «Варди 29 ёшда. Шунга қарамасдан «Арсенал» уни олмоқчи, у эса ўйлаб кўриши керак экан?»
«Арсенал» жамоасининг собиқ футболчиси Тьерри Анри «Лестер» ҳужумчиси Жейми Вардининг Евро-2016 бошлангунигача лондонликлар клуби таклифига аниқ жавоб бермаганидан ҳайронлигини билдириб ўтди.
«Билишимча у 29 ёшда, тўғрими? «Арсенал» сени ўз сафига чорлар экан, сен бу ҳақда ўйлаб кўришингни айтиб жавоб қайтарасанми? Агар мен «Лестер»нинг 29 ёшли футболчиси бўлганимда ва мен «Арсенал»дан таклиф олганимда, сира иккиланмасдан бу таклифни қабул қилган бўлардим. Аммо мен Жейми Варди эмасман.
Варди фантастик мавсум ўтказди, мени натўғри тушунманг. Уларнинг ўйини тарихга кириди. Лекин мен шубҳа қиламанки, рақиб сени кутиб турар экан, энди ҳужумда ўйнаш осон бўлмайди. У жуда ёрқин ўйинлар кўрсатди, лекин мен ҳам ўз саволимни бераяпман», – деган Анри.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» Варди учун 20 миллион фунт тўлашга тайёрлигини билдирган. Футболчининг лондонликлар жамоаси сафига ўтиши ҳақидаги маълумотни «тулкилар» жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери ҳам тасдиқлаганди.
Аммо Варди тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлган кунда бундай қилмади ва Англия терма жамоаси сафида Францияга йўл олди.
Кейинроқ уни «Лестер»даги жамоадошлари қолишга кўндиргани ҳақида хабар пайдо бўлди.
Манба: Tribuna.uz