Жаҳон | 18:00 / 11.06.2016
5318
1 дақиқада ўқилади
Туркия самолётлари курдларнинг жанговар гуруҳларига зарбалар берди
Туркия ҳарбий самолётлари Курдистон ишчи партиясининг қуролланган отрядларига ҳаво зарбалари берган. Диёрбакирда амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида 13 киши қурбон бўлган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги ҳарбий манбаларига таянган ҳолда.
Қайд этилишича, жанговар гуруҳлар дронлар ёрдамида аниқланган. Хабарларга кўра, турк ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Сиирт ва Хаккяри провинцияларидаги курд нишонларига ҳамда уларнинг Ироқ шимолидаги базаларига зарба берган.
Туркия ҳарбийларининг маълумотларига биноан, 10 июнь куни Хаккярида Курдистон ишчи партияси жанговар гуруҳлари билан юз берган тўқнашувда 2 нафар турк аскари ҳалок бўлиб, 4 нафари яраланган.