WP: Америка ҳарбийлари AK-47 ни ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқмоқда
АҚШ махсус амалиётлар қўмондонлиги, Америка компаниялари томонидан жанговар ҳаракатлар ҳудудида кенг қўлланиладиган Россия намунасидаги қуроллар, хусусан, Калашников автоматини ишлаб чиқариш имконини муҳокама этмоқда, деб ёзмоқда The Washington Post.
Бунгача Tampa Bay Times нашри SOCOM га асосланган ҳолда, АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари томонидан қўлланилмайдиган ностандарт қуроллар ва ўқ-дориларга бўлган талаблар рўйхатини келтирган эди.
Ушбу талабномадан АК-47 ва Драгунов снайперлик винтовкаси ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, Россиянинг ўрта ва оғир пулемётлари ва 14,5-мм ли авиация қуроли киритилган.
Қайд этилишича, Америка қуроллари Ироқ ва Афғонистон, Суриядаги мухолиф кучларга етказиб берилади. WPнинг ёзишича, бу қуроллар совет қуролларидан аниқроқ, аммо бир вақтнинг ўзида унинг эгасини рақибга билдириб қўяди. Шу боисдан ҳам, МРБ ва SOCOM ўз иттифоқчилари учун АКларни харид қилишга мажбур бўляпти.