Спорт | 11:26 / 12.06.2016
4500
1 дақиқада ўқилади

АҚШ терма жамоаси Парагвайни мағлуб этди ва Америка Кубоги плей-оффига йўл олди

Америка Кубоги гуруҳ босқичининг якунловчи учинчи турида АҚШ термаси Парагвай терма жамоасини кичик – 1:0 ҳисобида енгиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. 27-дақиқада урилган ягона гол муаллифи сифатида Клинт Дэмпси қайд этилди.
Иккинчи тайм бошида мусобақа мезбонлари бир киши кам бўлиб тўп суришди. Деандре Йедлин икки дақиқа ичида иккита сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди. Шундан сўнг, Парагвай кўпроқ ҳужум қилди, аммо рақибини енга олмади.
Америка Кубоги
АҚШ-Парагвай – 1:0 
Гол: Дэмпси, 27 (1:0).
Огоҳлантириш: Йедлин, 47; Брэдли, 59; Вуд, 72; Ороско, 79; Жонс, 87 – Ортис, 13; Рохас, 71; Айяла, 78.
Четлаштириш: Йедлин, 48 – йўқ.

Манба: Tribuna.uz