Жаҳон | 10:59 / 12.06.2016
6283
1 дақиқада ўқилади

Дубай ҳукумати номаълум дрон туфайли 2 соат вақтга амирлик ҳаво ҳудудини ёпди

Дубай авиацияси маъмурияти 11 июнь куни Дубай аэропорти ҳудудида номаълум учувчисиз учиш қурилмаси пайдо бўлгани туфайли амирлик ҳаво ҳудудини 2 соат муддатга ёпиб қўйди. Бу ҳақда Дубай аэропортлари уюшмасида маълум қилинган.

Хабарда қайд этилишича, ҳаво ҳудудининг ёпилиши 69 дақиқа давомида бир неча рейсларнинг қолдирилишига олиб келган.

Фуқаролик авиацияси бошқармасида қайд этилишича, Дубай ҳаво кенгликларида бундай қурилмалар ҳаракатланиши тақиқланганига қарамасдан унинг Дубай аэропорти ҳудудида пайдо бўлгани сабабларини ўрганиш бошланган.