Евро-2016: Польша Миликнинг ягона голи эвазига Шимолий Ирландияни мағлуб этди
Европа чемпионатининг С гуруҳидаги илк учрашув Ницца шаҳридаги «Альянц Ривьера» стадионида Польша ва Шимолий Ирландия терма жамоалари ўртасида кечди ва польшаликларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндаги ягона гол иккинчи бўлим бошида урилди. 51-дақиқада Ёқуб Блашиковски рақиб жарима майдонига узатган тўп Аркадиуш Миликка келиб тушди ва у бир ҳаракат билан тўпни тўхтатиб иккинчи уринишда дарвозанинг қуйи бурчагига йўллади.
Польша терма жамоаси учун бу Европа чемпионатларидаги илк ғалабаси бўлди. Польшаликлар шу вақтгача Европа чемпионатида 3 марта иштирок этганди.
C гуруҳининг иккинчи учрашуви 1 соатдан кейин Лиллда, Германия ва Украина ўртасида бўлиб ўтади.
Польша – Шимолий Ирландия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 51 Милик.
Польша – Шченсни, Глик, Енджейчик, Пишчек, Паздан, Блашчиковски (Гросицки, 80), Криховяк, Мончиньски (Йодловец, 78), Капустка (Пешко, 88), Милик, Левандовски.
Шимолий Ирландия – Макговерн, Кэткарт, Маколи, Эванс, Макнейр (Даллас, 46), Норвуд, Бэйрд (Уорд, 76), Дэвис, Фергюсон (Уошингтон, 66), Маклафлин, Лаферти.
Огоҳлантиришлар: Капустка (65), Кэткарт (69), Пишчек (89).
Манба: tribuna.uz