Жаҳон | 22:34 / 12.06.2016
9096
1 дақиқада ўқилади

Франция ТИВ Россия ва Англия термаларига санкция қўллашга чақирди

Франция ТИВ раҳбари Бернар Казнёв Марселдаги тартибсизликлардан кейин Россия ва Англия терма жамоаларини жазолашга чақирди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Кейинги 2 кун давомида Марсель шаҳрининг қадимий қисмида инглиз ва рус ишқибозлари, шунингдек маҳаллий фанатлар иштирокида муштлашувлар бўлиб ўтди. Тартибсизликларни тўхтатиш учун маҳаллий полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

Бу тартибсизликлар натижасида 35 киши жароҳатланган.

Шунингдек, 11 июнь куни Россия ва Англия терма жамоаларининг "Велодром"даги ўйии якунлангач, трибунадаги 30 нафар россиялик фанат инглиз мухлислар ўтирган ҳудудга бостириб кирди ва жанжал бошлади.

12 июнь куни УЕФА Россия ва Англия терма жамоаларини мухлислар тўқнашуви давом этадиган бўлса, Европа чемпионатидан четлатиши мумкинлигидан огоҳлантирди.