Жаҳон | 22:46 / 12.06.2016
8702
1 дақиқада ўқилади

Греция ташқи ишлар вазирлиги: Туркия ҳали 21-аср ва замонавий цивилизацияга кирмаган

Греция ташқи ишлар вазири Никос Котзиас Туркия 21-асрда ва цивилизациянинг замонавий даражасида эмас, деб айтди. Унинг фикрича, бундан Истанбулдаги Авлиё София черковида Қуръон ўқиш қарори гувоҳлик бермоқда. 

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қарори билан, ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси ёдгорлиги ҳисобланадиган Авлиё София черковида июнь ойи бошидан, Рамазон ойи давомида Қуръон ўқилмоқда, бу жараён давлат телевидениеси орқали намойиш қилинмоқда. Бу Грецияда кескин муносабат келтириб чиқарган. Греция ташқи ишлар вазирлигининг айтишича, Туркия бу иши билан 100 йил орқага қараб кетганини кўрсатган.

Авлиё София черкови 1934 йилдан бери музей ҳисобланади.