Спорт | 12:44 / 12.06.2016
5081
1 дақиқада ўқилади

Картер допинг қабул қилишда айбланса, Болт ОЎ-2008 да қўлга киритган олтин медалини қайтариб беришга тайёр

Спринтер масофада югуриш бўйича кўп карра жаҳон ва Олимпияда чемпиони, ямайкалик енгил атлетикачи Усэйн Болт агар жамоадоши Неста Картер қонидан допинг аниқланадиган бўлса, Пекинда ўтган Олимпияда ўйинларида қўлга киритилган олтин медалини қайтариб беришини маълум қилган.
У бу ҳақда Reuters агентлиги билан бўлган суҳбатда маълум қилган.
Аввалроқ спортчининг қонида тақиқланган метилгексанамин моддаси борлиги аниқланган эди. Спортчининг Б допинг текшируви ҳам салбий чиққанди. Ушбу мавзу бўйича расмий изоҳ ҳали берилганича йўқ.