Жаҳон | 20:09 / 12.06.2016
7670
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Москва вилоятидаги Су-27 самолётининг фалокатига учувчининг инсульти сабаб бўлди
Дастлабки маълумотларга кўра, Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-27 самолёти Москва вилоятининг Пушкин туманида фалокатга учрашига учувчининг парвоз вақтида инсультга учраши сабаб бўлди.
Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигининг фалокатни тергов қилиш комиссиясидаги манба маълум қилди.
Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси Су-27 самолётининг фалокатга учраши юзасидан иш қўзғатгани маълум қилинганди.
"Рус витязлари" пилотаж гуруҳининг самолёти 9 июнда Россия авиаторларига ёдгорлик очилиши маросимида парвозни бажариш вақтида фалокатга учраганди. Самолёт учувчиси ҳалок бўлган.