Жаҳон | 15:38 / 12.06.2016
5830
1 дақиқада ўқилади

Окинава оролида АҚШ, Япония ва Ҳиндистон ҳарбийларининг машқи бошланди

Тинч океанининг ғарбий, Окинава оролининг шарқий қисмида АҚШ, Япония ва Ҳиндистон ҳарбийларининг биргаликдаги “Малабар” ҳарбий-денгиз ўқув-машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Deutshe Welle хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ўқув машғулотлари Шарқий-Хитой денгизидаги жамланма оролларда бўлиб ўтади.

“Малабар” ўқув-машғулотлари 1992 йилдан бери АҚШ ва Ҳиндистон ҳарбийларининг бирлашмасида ўтарди. 2015 йилдан улар сафига Япония қўшилди.