Жаҳон | 13:45 / 12.06.2016
3769
1 дақиқада ўқилади

Олтойда ҳалокатга учраган самолётнинг учувчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди

Қутқарувчилар Олтойда ҳалокатга учраган самолётнинг учувчиси ва йўловчисини ўлган ҳолда топишди. Бу ҳақда Ғарбий-Сибирь транспорт прокуратураси вакили Оксана Горбунова маълум қилган.

“Қутқарувчилар самолётни Каргасок аҳоли яшаш пунктидан 40 км. узоқликдан топишган. Учувчи ва йўловчи ҳалок бўлган. Айни дамда самолётнинг қулагани сабаблари ўрганилмоқда”, - деди у.

Маълумотларга кўра, самолёт расмий рўйхатдан ўтган ва Барнаул одамларидан бирига тааллуқли бўлган.