Жаҳон | 13:38 / 12.06.2016
5825
1 дақиқада ўқилади
Шанхайдаги халқаро аэропортда портлаш бўлди
Хитой оммавий ахборот воситалари Шанхайдаги “Пудун” халқаро аэропортида портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабар бермоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши жабрланган.
Хитой марказий телевидениесининг (CCTV) хабар беришича, воқеа Т2 терминалида маҳаллий вақт билан 14:42 (Тошкент вақти билан 11:42)да юз берган.
Портлаш ҳақида “Синьхуа” агентлиги ҳам хабар берган. Ҳодиса юзасидан расмий баёнот берилмаган, текширув ишлари олиб борилмоқда.