Жаҳон | 19:52 / 12.06.2016
6759
1 дақиқада ўқилади

Шифокорлар Шанхай аэропортидаги портлашни содир этишда гумон қилинган кишининг ҳаёти учун курашмоқда

Шанхайдаги халқаро аэропортда портлаш келиб чиқишига сабаб бўлгани тахмин қилинаётган эркак айни дамда шифохонада бўлиб, унинг ҳаёти устида шифокорлар кураш олиб бормоқда.

“Синьхуа” агентлигининг маълум қилишича, у ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.

Аввалроқ аэропортдаги портлашнинг видеоси эълон қилинган эди. Эркакдан ташқари яна тўрт киши ушбу портлашдан жабрланган.