Фан-техника | 14:30 / 12.06.2016
4641
1 дақиқада ўқилади

WWDC 2016 анжуманида илк маротаба веб-сайтлар учун Apple Pay тизими тақдим этилиши мумкин

Apple Pay ҳозирча катта машҳурликка эришмаган бўлса-да, бироқ чет элдаги баъзи дўконларда харидларни амалга ошириш учун қўлланилмоқда. Янги тахминларга кўра, келаси ҳафта WWDC 2016 анжумани доирасида Apple компанияси веб-сайтлар учун Apple Pay тизимини намойиш этиши мумкин.

Эндиликда Touch ID орқали аутентификация қилиш ёрдамида сайтларда сотиб олиш имконияти берилиши мумкин. Шунингдек, Apple SMS орқали икки босқичли аутентификацияни йўлга қўйиши ҳам кутилмоқда.

Веб-сайтлар учун Apple Pay қўшимча ускуналар ўрнатишни талаб қилмайди. Шу сабабли  янги технологиянинг жорий қилиниши кўп вақтни талаб этмайди. Ҳозирча батафсил маълумотларни олиш учун 13 июнь куни ўтказиладиган WWDC анжуманини кутиш керак.