Жаҳон | 11:25 / 13.06.2016
9199
1 дақиқада ўқилади
АҚШда эр хотини ва 4 нафар қизини ўлдириб қочиб кетди
Американинг Нью-Мексико штатида яшовчи Хуан Давид Вильегас-Эрнандес ўзининг турмуш ўртоғи ва тўрт қизига ўқ узиб, воқеа жойидан қочиб кетди. Бу ҳақида Associated Press хабар қилди.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, Хуан Давид ўз оила аъзоларини ўлдириб, бу жараённи камерага туширган, шундан сўнг ўз автомобилида номаълум йўналишда жўнаб кетган.
Оила аъзоларини уларни кўришга келган қариндоши жонсиз ҳолатда топган. Вильегас-Эрнандеснинг хотини 34 ёшда эди, қизлари эса 3, 7, 11 ва 14 ёшда бўлишган.
Полиция ходими Тодд Уалдермутнинг айтишига қараганда, гумон қилинаётган шахс қизил рангли Ford пикапида ҳаракатланаётган бўлиши мумкин.