Жамият | 15:43 / 13.06.2016
8824
2 дақиқада ўқилади

"Алдов иллюзияси 2" МДҲ кинопрокати етакчисига айланди

Жон Чунинг "Алдов иллюзияси 2" фильми МДҲ кинопрокатининг етакчисига айланди, деб хабар беради Kinobusiness.com норасмий ва дастлабки маълумотларга таяниб. 

Дунёнинг энг яхши иллюзиончилари жамоасининг саргузаштлари ҳақидаги кинокартина дебют ҳафта - 9-12 июнь учун 470,5 миллион рубль ишлади. 

Иккинчи ўринни Дункан Жонснинг "Варкрафт" фильми эгаллади. Одамлар ва орклар уруши ҳақидаги фэнтези-блокбастер мана уч ҳафтадирки, топ-рўйхатда қатнашиб келмоқда, фильм бу ҳафта давомида 102,7 миллион рубль тўплади, ундан тушган умумий маблағ эса 1338,1 миллион рублга етди. 

Учинчи ўриндан 101,2 миллион рубль (умумий маблағ - 512,4 ) ишлаган "Нинзя-тошбақалар 2" картинаси жой олган. Ундан кейинги 4- ва 5- ўринларда бош ролларни Миа Васиковска ва Жонни Депп ижро этган "Алиса Ойнаорти мамлакатида" фильми ҳамда Райан Гослинг ва Рассел Кроу актёрлик таркибида суратга олинган "Ажойиб йигитлар" картинасини кўриш мумкин. 

Май ойининг охирида МДҲ кинопрокатида "Варкрафт" фильми етакчилик қилган.