Спорт | 02:27 / 13.06.2016
9542
1 дақиқада ўқилади

Дарио Срнанинг отаси ўғли Туркияга қарши ўйинда иштирок этаётган вақтда вафот этди


Хорватия терма жамоаси Европа чемпионатининг гуруҳ босқичида Туркияга қарши учрашув ўтказаётган вақтда терма жамоа сардори Дарио Срнанинг отаси оламдан ўтган.

Футболчи бу фожиа ҳақида ўйин тугаганидан кейин хабардор бўлган.

Срна айни вақтда терма жамоа қароргоҳини тарк этган ва Хорватияга жўнаб кетган. Унинг 17 июнь куни Чехияга қарши кечадиган учрашувда иштирок этиши сўроқ остида.

Хорватия Туркияга қарши учрашувда Лука Модричнинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.