Спорт | 14:22 / 13.06.2016
6559
1 дақиқада ўқилади
Евро-2016 ўйинлари томошаси учун Францияга келган шимолий ирландиялик мухлис ҳалок бўлди
Шимолия Ирландия терма жамоаси мухлисларидан бири Ницца шаҳрида ўлим топди. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар тарқатди.
У бу шаҳарга Шимолий Ирландиянинг Польшага қарши ўйинини томоша қилиш учун келганди.
Унинг ўлими тасодифан юз берган. 24 ёшли бу мухлис маст аҳволда кўприк суянчиғи оша 8 метр пастга қулаган ва ўша заҳоти жон берган. У пляждаги тошларга боши билан тушган.
С гуруҳи доирасида бўлиб ўтган Польшага қарши баҳс ирландияликларнинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.