Спорт | 20:25 / 13.06.2016
4343
1 дақиқада ўқилади
Икки нафар инглиз мухлиси Евро-2016 вақтидаги тартибсизликлардаги иштироки учун қамоқ жазоси олди
Икки нафар инглиз мухлиси Евро-2016 вақтидаги оммавий тартибсизликлардаги иштироки учун 2 ва 3 ойлик қамоқ жазосига тортилди.
Аввалроқ УЕФА Англия ва Россияни Евро-2016 иштирокчилари қаторидан истисно қилиши мумкинлиги маълум бўлганди. Агар бу жамоалар мухлислари безорилик қилишни давом эттиришса, шундай чора кўрилади.
УЕФА Англия ва Россия ўртасидаги учрашув вақтидаги тартибсизликлар туфайли икки давлатга огоҳлантириш берди.
Аввалроқ УЕФА Россия футбол иттифоқига қарши интизомий иш очганди.