Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:13 / 13.06.2016
5299
1 дақиқада ўқилади
Ироқ мудофаа вазири ИШИДга зарба берувчи қирувчи самолётлар отряди парвозига бошчилик қилди
Ироқ мудофаа вазири Холид ал-Обайдий Ал-Фаллужа шаҳрида ИШИД террорчилик гуруҳи позицияларига зарба бериш учун F-16 қирувчи самолётлари отряди парвозига бошчилик қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, Ироқ мудофаа вазири ИШИД томонидан босиб олинган Мосул шаҳридан бўлиб, 1987 йилдан 2003 йилгача Ироқ ҳарбий-ҳаво кучларида авиация муҳандиси бўлиб хизмат қилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш