Жаҳон | 23:27 / 13.06.2016
6047
1 дақиқада ўқилади

Керри Орландодаги терактда динни айбламасликка чақирди

АҚШ Давлат котиби Жон Керри америкаликларни ИШИД террорчилик гуруҳига қасамёд келтирган Омар Матин Орландодаги тунги клубда 50 кишини отиб ўлдиргандан кейин қандайдир динни бунда айбламасликка чақирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Биз қилишимиз мумкин бўлган энг ёмон нарса – бу қандайдир динга бармоғимиз билан кўрсатишимиздир. Мамлакатимиз қадриятлари бундан иборат эмас", деб айтди Керри

12 июнда Орландодаги тунгли клубдаги отишмада 50 киши ҳалок бўлди, 53 киши жароҳат олди. Терактни уюштиришда гумон қилинаётган Омар Матин афғон оиласида ўсган АҚШ фуқароси бўлган.