Жаҳон | 18:56 / 13.06.2016
4686
1 дақиқада ўқилади
НАТО ИШИДга қарши курашда Ироққа ёрдамни кенгайтириши мумкин
НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг баёнот беришича, ҳарбий альянс ИШИД гуруҳига қарши курашаётган расмий Бағдодга қўшимча ёрдам бериш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилган РИА «Новости» агентлиги.
«Биз Ироққа ҳисоблаш жамоасини юборган эдик, улар бир неча кун аввал қайтишди. Эндиликда, уларнинг ҳисоботини кутяпмиз. Шундан сўнг, Ироқ ҳукумати билан НАТО ИШИДга қарши курашишни кучайтириш ва мамлакатни барқарорлаштириш учун Ироққа қандай ёрдам бериши мумкинлигини муҳокама этамиз. Мен Ироқ ҳукумати бош вазири ал-Абадий билан учрашдим, у кўпроқ ёрдам беришни сўради», — деган Столтенберг.