Иқтисодиёт | 19:09 / 13.06.2016
6048
1 дақиқада ўқилади

ОПЕК жаҳоннинг нефтга бўлган талабига оид рақамни ўзгаришсиз қолдирди

Нефть экспорт қилувчи мамлакатларнинг ОПЕК ташкилоти, жаҳон нефть бозоридаги талабни кунига 94,18 млн баррель деб баҳолайди, дейилади ташкилотнинг июнь ойига оид ҳисоботида. 

Шу билан бирга, нефтга бўлган талабнинг ўсишига оид тахминлар ҳам ўтган йилги рақам билан бир хил - кунига 1,2 млн баррель даражасида сақлаб қолинган.

ОПЕК ҳисобига кўра, 2015 йили нефтга бўлган талаб кунига 92,98 млн баррелни ташкил этган.

Бундан ташқари, ташкилот экспертлари 2016 йилда нефть қазиб олиш кўрсаткичини ўзгартиришмаган. Уларнинг фикрича, нефть қазиб олиш кунига 740 минг баррелдан қисқариб, ОПЕК мамлакатлари кунига жами 56,4 млн баррель нефть қазиб олади.