Жаҳон | 06:18 / 13.06.2016
9887
1 дақиқада ўқилади
Орландодаги отишма учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
ИШИД террорчилик гуруҳи АҚШнинг Орландо шаҳридаги Pulse тунги клубидаги отишма учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Отишма оқибатида 50 киши ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, отишмани уюштирган 29 ёшли, афғон миллатига мансуб АҚШ фуқароси Омар Матин ИШИД аъзоси бўлган.
12 июнда Орландо шаҳрида тунги клубдаги отишмада 50 киши ҳалок бўлди, 53 киши яраланди. Федерал қидирувлар бюроси ушбу жиноятни теракт деб таснифлаган.