Жамият | 17:40 / 13.06.2016
6220
1 дақиқада ўқилади
Пермда 4 ёшли қизалоқ автобусдан тушиб унинг ғилдираклари остида қолиб кетган
Россиянинг Пермь шаҳрида Mercedes-Benz микроавтобуси, салонидан тушиб қолган қизчани босиб кетган, деб хабар қилмоқда Пермь ўлкаси ИИБ бошқармаси.
Мазкур воқеа юзасидан РФ Жиноят кодекси 264 моддаси 3 банди («Йўл ҳаракати қоидасини бузиш ҳамда эҳтиётсиз туфайли инсон ўлимига олиб келган транспорт воситасини бошқариш») бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Терговнинг аниқлашича, ҳайдовчи микравтобуснинг эшиги очиқ ҳолда ҳаракатни бошлаган. Оқибатда, 2012 йилда туғилган қизча транспорт воситаси салонидан тушиб, ғилдираклари остида қолиб кетган. У шифохонага етказилган бўлса-да, олган жароҳатлари сабаб ҳаётдан кўз юмган.