Фан-техника | 19:30 / 13.06.2016
5966
1 дақиқада ўқилади

Samsung янги флагман "тахтлама"сини тайёрламоқда

Ўтган йилнинг охирида Samsung компанияси қачонлардир машҳур бўлган "тахтлама" шаклидаги W2016 смартфонини тақдим этган эди. Қурилма фақат Хитойда сотилган ва унинг нархи иккита Galaxy S6 смартфони баҳосига тенг бўлган. Бу турдаги қурилмалар ўз мухлисларига эга бўлгани боис ишлаб чиқарувчилар янги SM-2017 "тахтлама"си устида ишлашмоқда. Компаниянинг ўзида қурилма Veyron кодли номи остида юритилади. Шуниси қизиқки, унинг қурилма таъминоти флагманча бўлади.

Маълумотларга кўра, Samsung SM-2017 саккиз ядроли Exynos 8890 процессори ҳамда Galaxy S7 каби 12 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли фронтал камерага эга бўлади. Смартфоннинг иккита дисплейи бўлади: ташқи ва ички, уларнинг ҳар бири 3,9 дюймдан иборат бўлиб, махсус Super AMOLED технологияси асосида ишлаб чиқарилади. 

Samsung SM-2017 янги қурилмаси жорий йилнинг якунига яқин фақат Хитой бозорида сотувга чиқиши кутилмоқда.