Иқтисодиёт | 10:47 / 13.06.2016
6004
1 дақиқада ўқилади

Universal Sug’urta "Қишлоқ қурилиш банки"нинг акцияларини қўлга киритди

Universal Sug’urta акционерлик жамияти "Қишлоқ қурилиш банки" АТБнинг акцияларини қўлга киритди. Бу ҳақида компания хабарида маълум қилинган.

Universal Sug’urta акционерлик жамияти GEWINN-LUX масъулияти чекланган жамиятдан "Қишлоқ қурилиш банки"нинг 7 128 124 та оддий акцияларини қўлга киритди. 

Суғурта компаниясининг маълумотларига кўра, шартнома суммаси тахминан 850,029 миллион сўмни ташкил қилади.