Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Зиё чашмаси” радиодастурида: Андижон вилояти бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров яхшилик ва унинг фойдали хусусиятлар ҳақида
Рамазон ойи мобайнида Тошкент ислом университети “Зиё” студияси томонидан “Орият доно” радиоканали орқали “Зиё чашмаси” радиодастури эфирга бериб борилмоқда.
Ушбу радиодастурнинг эртанги эшиттиришида “Эзгуликнинг мукофоти - фақат эзгуликдир” мавзусида Андижон вилояти бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров яхшилик ва унинг фойдалари хусусида сўз юритадилар. Эшиттиришни 14 июнь куни тонгги соат 03:30 да ҳамда кечги соат 19:30 да тинглашингиз мумкин.
“Зиё” кўрсатувида “Рамазон ойнинг хосиятлари”
Дунёда шундай боғ борки, у меҳр-муҳаббатни вояга етказади, ер юзида эзгуликларни бунёд этади. Инсон ҳаётининг асоси, имон-эътиқод маскани удир. Дунёнинг ободлиги, ҳаётнинг нурафшонлиги ҳам у билан. Жумлаи олам у туфайли бир бутун бешик. Ҳа! Одамзодни бир-бирига яқин қиладиган бу мўъжаз гулшан қалб. Уни ҳамиша пок сақлаш, яхшилик, одамийлик тафти ила юксалтириш лозим.
Шунингдек, инсон жасадида бир парча гўшт бор, агар у солиҳ бўлса, барча жасад солиҳ бўлади, агар у бузилса, жасаднинг ҳаммаси ҳам бузилади... Бу нима?..
Йиллар давомида йиғилган солиҳ амалларни бир зумда сароб қилувчи ва инсони имондан айирувчи туйғу...
Буларнинг бари ҳақида батафсил “Зиё” кўрсатувининг “Ҳасад – савоблар кушандаси” мавзуси орқали томоша қилинг.
Кўрсатув кечки соат 18:40 ҳамда тунги 02:40 вақти билан намойиш этилади.