Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 июнь Ўзбекистон бўйлаб енгил ёмғир ёғиб ўтиши кузатилади
Тошкент вилояти: Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 15 июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Шамол тезлиги кучайиб, секундига 12-17 метргача етиши мумкин. Кечаси 23-25, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Кечаси 23-28, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Кечаси 21-26, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Кечаси 23-28, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Кечаси 21-26, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Кечаси 15-20, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.