Ҳайдовчилар полициячи аёлнинг йўл юзида ўтириб олганидан аччиқланди
Полициячи аёллардан бирининг Вайоминг штатидаги йўл юзида ўтириб олиши йўл ҳаракати тартибининг бузилишига, ҳайдовчиларнинг аччиқланишига сабаб бўлди. Ҳақиқатни билишгач эса...
Аслида воқеа бундай бўлган эди. Бир эркак чорраҳа устидаги деворга чиқиб олиб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди.
Қутқаришга шошган икки полициячи аёл эркакни ўзини ўлимга маҳкум этиш фикридан қайтаришга уринди.
Ушбу қалтис жараён эса уч соат давом этиб, йўлдаги автомобиллар ҳаракатланиши тартибига тўсқинлик қилди.
Полициячи аёллар қандай қилиб бўлмасин, васвасадаги эркакнинг ишончига киришга ҳаракат қилишарди.
Бироқ йўлда кутиб қолган автомобил ҳайдовчилари эркакка жаҳл билан: “Сакрасанг, сакра энди!” дея ўшқира бошлади. Вазият кескинлашиб, полициячи аёллар ҳаммасини бошидан бошлашга мажбур бўлишди...
Ниҳоят эркак деворнинг хавфсиз томонига сакраб ўтди. Полициячи аёллар эса ҳайдовчиларни эркакка хайрихоҳ бўлишга чақирди.
Ўлим ҳақидаги қарори қайта туғилиб қолмаслиги учун полицияси аёллардан бири бу эркакка кўз қулоқ бўлиб юрадиган бўлди.