Ўзбекистон | 13:52 / 14.06.2016
7103
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Тошкентга келди

2016 йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотел билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг баъзи масалалари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда АҚШ Муваққат ишлар вакили Лессли Вигури иштирок этди.