Америка кубоги-2016. Уругвай ғалаба билан мусобақани тарк этди
Америка кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи ниҳоялаб бормоқда. С гуруҳининг сўнгги учрашувида Уругвай ҳамда Ямайка жамоалари куч синашди. Учрашув уругвайликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ҳисоб учрашувнинг 21-дақиқасида Абель Эрнандес томонидан очилди. Ўйиннинг 66-дақиқасида ямайкалик футболчи Жи-Вон Уотсон ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Охирги голни 88-дақиқада Матиас Корухо киритди.
Бу гуруҳда барча масала муддатидан аввал ҳал бўлганди. Венесуэла ва Мексика терма жамоалари дастлабки 2та турда ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасини ҳал қилишганди. Уларнинг ўзаро ўйинида дуранг қайд этилиши натижасида мексикаликлар 1-ўрин билан кейинги босқичга чиқишди.
Уругвай ва Ямайка учун бу учрашувнинг мусобақавий аҳамияти йўқ эди – улар аввалги икки турда мағлубиятга учраб, плей-оффга чиқиш имконияти қўлдан бой беришганди.
Америка кубоги-2016, "С" гуруҳи, 3-тур
Мексика – Венесуэла 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 10 Веласкес, 1:1 – 80 Корона.
Мексика – Корона, Морено, Рейес, Торрес (Лайюн, 46), Гуардадо, Эррера, Молина (Эрнандес, 68), Лосано, Акино (Корона, 18), Агиляр, Перальта.
Венесуэла – Эрнандес, Веласкес, Анхель, Фельчер, Гонсалес, Сейхас, Ринкон, Дель Валье (Мартинес, 65), Герра (Отеро, 83), Сантос (Рондон, 78), Пеньяранда.
Огоҳлантиришлар: Гонсалес (3), Эррера (45), Сантос (52), Молина (59), Пеньяранда (69).
Уругвай – Ямайка 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 21 Эрнандес, 2:0 – 66, автогол Уотсон, 3:0 – 88 Корухо.
Уругвай – Муслера, Хименес, Сильва, Перейра, Годин, Санчес (Весино, 66), Аревало, Гонсалес (Корухо, 81), Лодейро, Эрнандес (Рамирес, 74), Кавани.
Ямайка – Блэйк, Тэйлор, Морган, Мариаппа, Хектор, Уильямсон (Остин, 69), Уотсон, Макклири (Орджилл, 73), Макануфф (Биннс, 80), Доналдсон, Барнс.
Огоҳлантиришлар: Хектор (32), Остин (84).
Манба: Tribuna.Uz