Жамият | 20:50 / 14.06.2016
9922
2 дақиқада ўқилади

Америкалик Қирғизистон ҳақида рэп ўқиди

Америкалик Стивен Гомес ўзининг YouTube-каналида "Kyrga-what?" деб номланган видеони чоп этди. Гомес видеода Қирғизистон маданияти, тили ва урф-одатлари ҳақида рэп ўқийди. Бу ҳақда "Кечки Бишкек" нашри хабар бермоқда.  

Гомес рэпни инглиз тилида ўқийди ва ора-орада қирғизча сўзлар қўшиб қўяди. Рэпчи видеода Қирғизистон қаерда жойлашганини тушунтиради. Гомес рэп услубида айтадиган шеър Қирғизистоннинг шартли "координаталарини" билдирувчи сўзлардан бошланади: "Марказий Осиёда, Хитой ёнида, Ипак йўли деган машҳур йўл бор жойда".  

Бундан ташқари, қирғиз ва инглиз тилидаги субтитрлар билан борадиган видеода Бишкек, қирғиз миллий ошхонаси, маданияти ва бу ерда яшовчи одамлар ҳақида сўзланади. 

"Мен видеони дунёга бу Осиё давлати ҳақида айтишгина учун эмас, балки қирғизларни озгинча бўлса ҳам инглизчага ўргатиш учун қилдим", дейилмоқда видеога қолдирилган изоҳда.